Линклар

logo-print

Бҳуттонинг ватанига қайтиши фожеага айланди


Пайшанба куни Покистоннинг собиқ бош вазири Беназир Бҳуттога уюштирилган суиқасд оқибатида 130дан ортиқ одам нобуд бўлди, 300дан ортиғи жароҳатланди.

Шу куни ватанига қайтган собиқ бош вазирни кутиб олиш учун Карачи кўчаларига икки юз мингдан ортиқ одам тўпланган эди. Худкушлар амалга оширгани айтилаётган бу ҳужумда собиқ бош вазир кетаётган машинага зарар етди, лекин унинг ўзига жароҳат етмади.

Беназир Бҳутто жума куни Карачида матбуот анжумани ўтказиб, бу ҳаракат нафақат ўзига, балки мамлакатдаги демократия истиқболига қарши ҳужум эканини таъкидлади ва ўз курашини давом эттириши ҳамда Покистон демократияси ва келажаги учун қурбон бўлишга ҳам тайёр эканини маълум қилди.

Покистон президенти Парвез Мушарраф, БМТ, АҚШ, Ҳиндистон ва ЕИ Карачидаги портлашларни кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG