Линклар

Эронда ўғирланган япониялик талаба Покистонга олиб ўтилди


Эрон ҳукумати вакилининг айтишича, икки ҳафта муқаддам Эронда ўғирлаб кетилган япониялик талаба Покистонга олиб ўтилган. Уни ўғирлаганлар Эронга Афғонистон ва Покистондан наркотик моддалар ташувчи контрабандачилардир.

Эрон полицияси куни-кеча японияликни озод қилиш мақсадида сўзлашувларга киришган эди. Бироқ талабани ўғирлаганлар ўз тўдабошиларининг қамоқдаги ўғлини озод қилишни талаб қилганидан сўнг полиция ўз ҳаракатларини тўхтатиб қўйди.
XS
SM
MD
LG