Линклар

logo-print

Дэвид Копперфильд ФТБ эътиборига тушди


АҚШ Федерал тергов бошқармаси ходимлари Лас-Вегас шаҳрида таниқли иллюзионист Дэвид Копперфильд томоша кўрсатаётган театрда тинтув ўтказди.

Театрнинг артист фойдаланиб турган хонасидан компьютер ва унинг ускуналари, рақамли фотоаппарат ва икки миллион доллар олиб қўйилди.

Федерал тергов бошқармаси воқеа юзасидан изоҳ беришни истамаяпти. Аммо матбуот хабарларига кўра, қандайдир бир аёл Д.Копперфильд уни зўрлагани даъвоси билан полицияга арз қилган ва амалга оширилган тинтув ўша арз билан боғлиқ.
XS
SM
MD
LG