Линклар

Михаил Горбачёв янги иттифоқ тузди


Москвада “Умумроссия социал демократлар иттифоқи” жамоатчилик ҳаракатининг таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Ташкилот раҳбарлигига собиқ СССР президенти Михаил Горбачёв сайланди.

Янги ижтимоий ҳаракатнинг олдинги сафларида Москванинг собиқ мэри Гавриил Попов, журналист ва адиб Генрих Боровик, драматург Михаил Шатров кабилар бор.

Тузаётганимиз ташкилот, деди М.Горбачев съезд делегатлари олдида қилган чиқиши чоғида, Россияда демократик ислоҳотлар ўтказиш зарурати мавжудлигини шубҳа остига қўяётганларга қарши курашишдир.
XS
SM
MD
LG