Линклар

Пан Ги Мун Туркияни шошилмасликка чақирди


БМТ бош котиби Пан Ги Мун Туркияни Ироқ ҳудудида ҳарбий амалиётлар бошламай туришга чақирди. Худди шундай даъватлар билан Анқарага АҚШ ҳамда Ироқ ҳам мурожаат қилмоқда.

Бироз аввал Ироқ шимолидаги курд мухторияти раҳбари Масъуд Барзоний Туркия ҳужум қилган тақдирда маҳаллий аҳоли қуролли қаршилик кўрсатишини билдирган эди.

М.Барзоний фикрича, Ироқ Курдистони раҳбарияти ва Туркия ўртасида зудлик билан бевосита музокаралар бошланиши керак.

Куни-кеча Туркия парламенти мамлакат ҳарбийларига исталган пайтда Ироқ шимолидаги курд айирмачиларига қарши ҳарбий амалиёт ўтказишга рухсат берган эди.
XS
SM
MD
LG