Линклар

АҚШда 70 нафар ҳарбий хизматчи жазоланади


АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигининг хабар қилишича, ядровий қурол ташиш қоидасини бузгани ва натижада хавфли вазият вужудга келтиргани учун 70 нафар ҳарбий хизматчи жазоланади.

Текширувлардан маълум бўлишича, ядровий каллакли 6 та қанотли ракета АҚШ ҳудуди узра – Шимолий Дакотадан Луизианадаги база томон учган ҳарбий самолётда ташилган.

Ҳарбий ҳаво кучлари штаби бошлиғи ўринбосари генерал-майор Ричард Ньютон бу воқеани йўл қўйилмаслиги керак бўлган ҳодиса сифатида баҳолади.
XS
SM
MD
LG