Линклар

Беназир Бҳутто парламент сайловида иштирок этади


Мамлакатдаги энг йирик Покистон халқ партияси лидери Беназир Бҳутто ўзига қарши куни-кеча амалга оширилган ва 130 кишининг ўлмига сабаб бўлган террор хуружига қарамай, январь ойига белгиланган парламент сайловида иштирок этажагини билдирди.

ББСга берган интервьюсида у “экстремистлар уни қўрқита олмаслиги”ни билдирди.

Саккиз йиллик муҳожиратдан ватанига қайтган Беназир Бҳутто кортежи ёнида юз берган иккита портлаш 130 кишининг ўлимига ва 300дан ортиқ одамнинг жароҳатланишига олиб келди. Собиқ бош вазир портлашларни “Ал-Қоида” ва “Толибон” жангарилари амалга оширганини тахмин қилди. Шу билан бирга, у бу ҳужум ортида Покистоннинг собиқ ҳарбий лидери Зиё ул-Ҳақ тарафдорлари турган бўлиши ҳам мумкинлигини ҳам эҳтимолдан соқит қилмади.
XS
SM
MD
LG