Линклар

logo-print

Эроннинг ядровий дастури Али Ларижонийсиз қолди


Эроннинг ядровий дастур бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний истеъфога чиқди. Президент Маҳмуд Аҳамадийнажот унинг истеъфосини дарҳол қабул қилди. Ҳозирча истеъфо сабаблари маълум эмас.

Али Ларижоний ўрнига Эроннинг ядровий дастур бўйича музокараларини энди ташқи ишлар вазири ўринбосари Саид Жалилий олиб боради.

Али Ларижоний келаси ҳафтада Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана билан учрашиши керак эди. Эрон томони энди бу музокарада Саид Жалилий қатнашишини маълум қилди.

ЕИ Али Ларижонийнинг истеъфога чиқиши Эрон билан ЕИ ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолишига олиб келмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG