Линклар

Бағдодда яна шиддатли тўқнашувлар бўлди


Бағдоднинг шиалар яшайдиган ҳудудида АҚШ ҳарбийлари ва жангарилар ўртасида рўй берган шиддатли тўқнашувларда элликка яқин одам ҳалок бўлди, қирққа яқини жароҳатланди.

АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги Ас-Садр шаҳарчасида ўтказилаётган бу амалиёт америкалик ҳарбийларни ўғирлашда гумонланган жангариларни йўқ қилишга қаратилганини билдирди.

Маҳаллий расмийлар тўқнашувларда ҳалок бўлганлар орасида тинч аҳоли вакиллари, жумладан, аёллар ва болалар ҳам бўлганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG