Линклар

“Толибон” 20га яқин жангарисидан айрилди


Афғонистон шарқида ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасида рўй берган тўқнашувларда 20га яқин жангари йўқ қилинди.

Кунар вилоятида рўй берган бу жангларда тинч аҳолидан бир киши ҳалок бўлгани ва 11 нафари жароҳатлангани ҳам хабар қилинмоқда.

Афғонистон ва НАТО расмийларининг билдиришича, жангарилар тинч аҳоли вакилларидан қалқон сифатида фойдаланган.

Якшанба куни Афғонистон президенти Ҳомид Карзайнинг Буюк Британияга сафари бошланди. Ҳ.Карзай Лондонда Буюк Британия бош вазири Гордон Браун билан учрашиб, Афғонистондаги вазиятни муҳокама этишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG