Линклар

logo-print

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон фавқулодда мажлис чақирди.


Бунга курд айирмачиларининг Хаккари вилоятида Туркия ҳарбийларига ҳужум уюштиргани сабаб бўлди.

Мамлакатнинг Ироқ билан чегарадош ҳудудида рўй берган бу ҳужумда ҳукумат кучларининг 12 аскари ҳалок бўлди, 20га яқини жароҳатланди.

Хабарларга кўра, содир этилган ҳужумдан сўнг Туркия қўшинлари Ироқ ҳудудини ўққа тутган. Натижада 30дан ортиқ жангари йўқ қилинган.

Бу воқеадан тўрт кун аввал Туркия парламенти мамлакат қуролли кучларига Ироқ шимолидаги курд айирмачиларига қарши исталган пайтда ҳарбий амалиёт ўтказишга рухсат берган эди. АҚШ ва Ироқ ҳукумати расмий Анқарани куч ишлатмасликка чақирмоқда. Эрон ҳукумати ҳам Туркияни курдлар муаммосини дипломатик йўл билан ҳал этишга ундади.
XS
SM
MD
LG