Линклар

Қирғизистонда референдум ўтказилди


Қирғизистонда мамлакат коституциясининг янги лойиҳаси бўйича референдум ўтказилди.

Конституциянинг янги лойиҳаси мамлакат президенти Қурманбек Бақиев томонидан тақдим этилган. Унга парламент аъзоларини фақат сиёсий партиялар рўйхати бўйича сайлаш, парламентдаги депутатлар сонини кўпайтириш каби ўзгартишлар киритилган.

Қирғизистон мухолифати референдум ўтказилишини кескин танқид қилмоқда.

Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, тадбирда сайловчиларнинг қарийб 70 фоизи иштирок этган. Унинг натижалари 22 октябрь куни эълон қилинади.
XS
SM
MD
LG