Линклар

logo-print

Москвада Ўзбекистон фуқароси ўлдирилди


Хабарларга кўра, номаълум икки шахс Ўзбекистоннинг 27 ёшли фуқароси бўйни ва тана қисмига пичоқ билан бир неча бор зарба берган. Ўзбекистон фуқароси олган тан жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган.

Москва милицияси содир этилган жиноят юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди.

20 октябрь куни ҳам Москвада бир ўзбекистонлик тақирбошлар гуруҳи томонидан калтакланган эди.
XS
SM
MD
LG