Линклар

Жорж Буш НАТОдаги иттифоқчилари хавфсизлиги ташвишида


АҚШ президенти Жорж Буш Марказий Европадаги мудофаа тизими АҚШ ва НАТОдаги иттифоқчиларининг хавфсизлиги учун кераклигини таъкидлади.

Вашингтондаги Миллий мудофаа университетида чиқиш қилган Жорж Буш бу тизим Эронга ўхшаш давлатлардан ҳимоя учун лозимлиги ва Россияга тахдид эмаслигини билдирди.

Жорж Буш халқаро ҳамжамиятни Эрон 2015 йилгача АҚШ ва ЕИ ҳудудига учиб борувчи қитъалараро ракета яратиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Чехияга сафар қилган АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс эса АҚШ ҳукумати Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементлари жойлаштириш режасини кечиктириши мумкинлигини маълум қилди.

Унинг айтишича, Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиш уринишлари исботлангунгача расмий Вашингтон ўз режасини кечиктириши мумкин.

Шунингдек, Роберт Гейтс Россияни ҳам АҚШ ҳукумати Марказий Европада жойлаштиришни режалаштирган мудофаа тизимига қўшилишга таклиф этди.
XS
SM
MD
LG