Линклар

“Озодлик” ўз мухбири омон қайтишига умид қиляпти


“Озод Европа/Озодлик” радиоси Бағдодда бедарак йўқолган мухбирининг тақдири борасида ташвиш билдирмоқда.

Куни-кеча “Озодлик” радиосининг Ироқ хизмати мухбири эрталаб ишга кетаётган пайтда йўқолган эди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, Бағдод полицияси журналистнинг шахсий ҳайдовчиси жасадини топгани хабар қилинганди.

“Озод Европа/Озодлик” радиоси президенти Жефф Гедмин радио бор диққат-эътиборини журналист билан нима бўлганини аниқлашга қаратганини билдирди. У радио маъмурияти Бағдод расмийлари ва мухбирнинг оила аъзолари билан яқиндан алоқада бўлиб турганини ҳам айтди.

“Биз мухбиримизнинг соғ-омон қайтарилишига умид қилмоқдамиз”, - деди Жефф Гедмин.
XS
SM
MD
LG