Линклар

АҚШ вертолёти тинч фуқароларни ўлдирди


АҚШ ҳарбий вертолётининг Бағдодда йўл четига бомба ўрнатаётган жангариларни ўққа тутиши оқибатида 14 киши, жумладан, тинч аҳоли вакилларидан олти киши ҳалок бўлди.

АҚШ ҳарбийларининг билдиришича, вертолёт ўт очгандан сўнг жангариларнинг бир қисми воқеа жойига яқин бўлган уйларга беркинишга уринган. Бироқ ҳарбий вертолёт ўт очишни давом эттирган. Натижада жангарилардан ташқари тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG