Линклар

Калифорнияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди


АҚШда кучли ўрмон ёнғинлари сабабли Калифорния штатининг етти округида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Ўтган ҳафтадан буён давом этаётган кучли ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 30га яқин одам жароҳатланди. Ёнғиннинг тез тарқалишига кучли шамол ва бир неча ҳафтадан буён давом этаётган қуруқчилик сабаб бўлмоқда. Штатнинг уч юз мингга яқин аҳолиси ўз уйларини ташлаб, хавфсиз жойларга қочишга мажбур бўлди.

Калифорния губернатори Арнольд Шварценеггер эвакуация қилинганларга зарурий кундалик эҳтиёж моллари етказиб берилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG