Линклар

Террор қурбонлари хотирланди


Москвада Дубровкадаги театрда юз берган фожеа қурбонлари хотирланди.

2002 йил 23 октябрда Москвадаги бу театрда “Норд ост” спектакли намойиш этилаётган пайтда қуролланган гуруҳ тахминан 900 кишини гаровга олган эди. Уч кун давом этган музокаралардан сўнг Россия махсус кучлари театр биносига газ юбориш орқали у ердагиларни фалаж қилиб, гаровдагиларни озод этганди. Мазкур операция чоғида 42 жангари ва гаровдагилардан камида 129 киши ҳалок бўлганди.

Қурбон бўлган тинч аҳоли вакилларининг яқинлари ва фожеа гувоҳлари Европа судидан одамлар ўлимида Россия ҳукуматининг ҳам айби борлиги тан олинишини талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG