Линклар

Римда Эроннинг ядровий дастури муҳокама қилинмоқда


Римда Европа Иттифоқи ва Эрон расмийларининг Теҳрон ядровий дастурига бағишланган навбатдаги музокаралари бошланмоқда. Эрон делегациясига Саид Жалилий раҳбарлик қилмоқда.

Ўтган ҳафтада Эроннинг ядровий дастур бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний истеъфога чиққандан сўнг унинг ўрнига Саид Жалилий тайинланган эди. Кузатувчилар Саид Жалилийнинг ядровий дастур бўйича бош музокарачи этиб тайинланиши Эронда қаттиққўл сиёсатчиларнинг қўллари баланд келаётганини кўрсатишини айтмоқда.

Шунга қарамай, Римдаги музокараларда Али Ларижоний ҳам иштирок этиши хабар қилиняпти.
XS
SM
MD
LG