Линклар

Покистон ҳукумати Шимолий Вазиристонга қўшимча ҳарбий юбормоқда


Хабарларга кўра, икки ярим минг аскардан иборат ҳарбий контингент Шимолий Вазиристоннинг Афғонистонга яқин бўлган туманларидан бирига жойлаштирилади. Айнан шу туманда “Толибон” ҳаракатига алоқаси бор маҳаллий радикал гуруҳларнинг фаоллашгани кузатилмоқда.

Покистон қўшинлари матбуот котиби генерал Воҳид Аршоднинг айтишича, ҳарбийлар жангарилардан келаётган таҳдидларни бартараф этиш учун бу туманга сафарбар қилинган.
XS
SM
MD
LG