Линклар

logo-print

Туркия курд жангариларини ўққа тутди


Туркия ҳарбий авиацияси курд жангариларининг Ироқ ҳудудидаги позицияларини ўққа тутди.

Туркия ахборот агентликларининг хабар беришича, ҳарбий авиация Ироқ ҳудудидаги Сирноқ, Ҳаккари, Ван ва Сирт тоғли туманларида Курдистон ишчилар партияси жангарилари назорат пунктларига ҳужум уюштирган.

Туркия Миллий хавфсизлик кенгаши эса Ироқ шимолидаги курд исёнчиларига қарши кўрилажак чораларни муҳокама этди.

Куни-кеча Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳошиёр Зебарий расмий Бағдод Туркияга Ироқ шимолидаги курд айирмачилари ҳужумларини бартараф этишга кўмак беришини билдирганди.
XS
SM
MD
LG