Линклар

Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқарилди


Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев ҳукуматни истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Куни-кеча у мамлакатда муддатидан аввал ўтказиладиган парламент сайловини 16 декабрга белгилаган эди.

Президент янги конституция борасида 21 октябрь куни бўлиб ўтган референдумдан сўнг шундай ўзгаришларни амалга оширмоқда.

ЕХҲТ ва АҚШнинг Бишкекдаги дипломатик ваколатхоналари референдум жиддий қонунбузарликлар билан ўтганидан ташвиш билдирган.
XS
SM
MD
LG