Линклар

Гордон Браун Афғонистон президенти билан учрашди


Буюк Британия бош вазири Гордон Браун Лондонда Афғонистон президенти Ҳомид Карзай билан музокара ўтказди.

“Президент Карзай билан Афғонистон иқтисодиётини ривожлантириш, саноат, жумладан, электр энергетикаси ва ирригация ривожига қандай ҳисса қўшишимиз мумкинлиги ҳамда Афғонистондаги ривожланиш жараёнини жадаллаштириш каби масалаларни муҳокама этдик”, - деди учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Гордон Браун.

Ҳомид Карзай эса Афғонистонда Буюк Британия ҳукумати кўмагида бир қатор лойиҳалар амалга оширилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG