Линклар

Туркия курд исёнчилари таҳдидини бартараф этади


Туркия президенти Абдулла Гул расмий Анқара Ироқ шимолидаги курд исёнчиларидан келаётган таҳдидларни бартараф этишга қатъий қарор қилганини билдирди.

“Ироқнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қиламиз. Бироқ Туркиянинг сабр косаси тўлиб бормоқда ва биз бу давлат ҳудудидан қўпорувчилик ҳаракатлари учун фойдаланилаётганига ортиқ тоқат қила олмаймиз”, - деди Абдулла Гул.

Айни пайтда Ироқ расмий делегациясининг Анқарага келиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG