Линклар

logo-print

НАТО мудофаа вазирлари Анатолий Сердюков билан учрашди


Нидерландияга тўпланган НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари россиялик ҳамкасби Анатолий Сердюков билан учрашди.

Хабарларга кўра, учрашувда томонлар АҚШнинг Марказий Европада мудофаа тизими элементларини жойлаштириш ва Косово мақомига оид масалаларни муҳокама этган.

Бундан бироз аввал НАТО мудофаа вазирлари Афғонистондаги вазиятни ҳам муҳокама этган эди. НАТОга аъзо 26 давлатдан тўққизтаси Афғонистонга қўшимча аскар ва ҳарбий жиҳоз юборишга розилик берди.
XS
SM
MD
LG