Линклар

logo-print

Маҳмуд Аббос Исроил бош вазири билан учрашди


Хабарларга кўра, Фаластин президентининг Эҳуд Олмерт билан учрашувида томонлар Исроил-Фаластин ўртасида ўзаро тинчлик ўрнатишга қаратилган битим лойиҳасини муҳокама этган.

Мазкур битим лойиҳаси жорий йил якунида АҚШ воситачилигида ўтказилиши кутилаётган анжуманда тақдим этилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Эҳуд Олмерт ва Маҳмуд Аббос Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Стивен Ҳадли билан ҳам учрашади.

Айни пайтда Ғазо минтақасида Исроил ҳарбийлари фаластинлик уч жангарини отиб ўлдиргани, улардан икки нафари “Ҳамас” ҳаракати аъзоси бўлгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG