Линклар

logo-print

АҚШ доллари қадрсизланишда давом этмоқда


Сўнгги ҳафта мобайнида АҚШ доллари ўз мавқеини озгина мустаҳкамлаб олган эди. Бироқ жума кунги савдоларда унинг қиймати бошқа валюталарга нисбатан яна тушиб кетди. Халқаро валюта бозорида бир евро қийммати бир доллару 43 центни ташкил этди.

Айни пайтда АҚШнинг Эронга нисбатан янги санкциялар эълон қилиши жаҳон бозоридаги нефть нархининг кўтарилишига ҳам сабаб бўлди. Жума кунги савдоларда бир баррель нефтнинг нархи 92 долларни ташкил этди.
XS
SM
MD
LG