Линклар

Штайнмайер Эрон ядровий дастури музокарачилари билан учрашди


Германия ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайер Эрон ядровий дастури музокарачилари билан учрашди ва Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни муҳокама этди.

Расмий Теҳрон таклифи билан Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган бу учрашувда Эрон ядровий дастури бош музокарачиси Саид Жалилий ва собиқ бош музокарачи Али Ларижоний иштирок этди.

“Рейтер” ахборот агентлигининг билдиришича, Франк Вальтер Штайнмайер музокараларнинг самарали ўтганини таъкидлаб, Эрон томонини халқаро ҳамжамият билан яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирган.
XS
SM
MD
LG