Линклар

Россия АҚШ санкцияларини кескин қоралади


Россия ва Эрон расмий Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан эълон қилган санкцияларини кескин қоралади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг санкциялари халқаро қонунларга зид экани ва бу санкциялар шубҳасиз барбод бўлишини таъкидлади.

Россия президенти Владимир Путин мазкур санкциялар Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни янада чигаллаштиришини билдирди.

Куни-кеча АҚШ ҳукумати ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан янги санкциялар жорий этган, давлат котиби Кондолиза Райс Оқ уй маъмурияти Эрон Мудофаа вазирлиги, мамлакат армиясининг элита қисми бўлмиш Ислом инқилоби посбонлари корпуси ҳамда террорчилар фаолиятини молиялаштиришда айбланаëтган уч банкка нисбатан кескин санкциялар жорий қилишга мажбур бўлганини айтганди.
XS
SM
MD
LG