Линклар

Ироқ делегацияси Туркия расмийлари билан учрашди


Ироқ расмий делегацияси Анқарада Туркия ҳукумати вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Ироқ делегацияси сафаридан олдин Туркия президенти Абдулла Гул расмий Анқара Ироқ шимолидаги курд исёнчиларидан келаётган таҳдидларни бартараф этишга қатъий қарор қилганини билдирган эди.

Музокаралар давом этаётган бир пайтда Туркия-Ироқ чегарасига туркларнинг қўшимча ҳарбийлари сафарбар этилаётгани хабар қилинди.

Сўнгги кунлар мобайнида эса Туркия ҳаво кучлари ва артиллерияси Ироқдаги курд жангарилари беркинаётган ҳудудларни ўққа тутди.
XS
SM
MD
LG