Линклар

logo-print

ҲРУ Алишернинг ўлдирилишини қоралади


“Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти таниқли журналист Алишер Соиповнинг ўлдирилишини кескин қоралади.

Ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича раҳбари Ҳолли Картнернинг таъкидлашича, А.Соиповнинг ўлдирилиши унинг профессионал фаолияти билан боғлиқ бўлган.

Шунингдек, ташкилот Қирғизистон ҳукуматини мустақил журналистнинг ўлдирилиши юзасидан пухта тергов ўтказишга чақирди.

Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев А.Соиповнинг ўлдирилиши юзасидан терговни шахсан назоратига олганини билдирган.
XS
SM
MD
LG