Линклар

Шенген ҳудуди кенгайди


Европа Иттифоқи расмий вакилларининг Прагада ўтган йиғинида тузилманинг тўққизта янги аъзосини Шенген ҳудудига қўшиш бўйича дастлабки келишув имзоланди.

Ҳужжатга кўра, Словакия, Словения, Эстония, Венгрия, Латвия, Литва, Мальта, Польша ва Чехия 21 декабрдан эътиборан Шенген ҳудудидаги давлатлар ҳисобланади.

Бу ҳақдаги якуний шартнома ЕИ адлия вазирларининг 8 ноябрда бўладиган йиғинида имзоланади.
XS
SM
MD
LG