Линклар

Рашид Рамду қамоқда умрбод ўтиради


Франция суди жазоирлик Рашид Рамдуни Париж метросидаги 1995 йилги портлашларнинг иштирокчиси сифатида айблаб, умрбод қамоқ жазосига тортди. Р.Рамду аллақачон бу иш бўйича 10 йиллик қамоқ жазосини ўтаб бўлган. Эндиликда суд қўпорувчиликни амалга оширган гуруҳ Рамду томонидан маблағ билан таъминланганини исботлади.

Қуролли исломий гуруҳ раҳбарларидан бири сифатида кўрилаётган Р.Рамду Лондонда ҳибсга олиниб, Францияга топширилган эди.
XS
SM
MD
LG