Линклар

logo-print

Давлат департаменти янги Кариб инқирозини рад этди


АҚШ Давлат департаменти Россия президенти Владимир Путиннинг Вашингтоннинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизимини ўрнатиш режаси 1962 йилда Кубада бўлганидек ракета инқирозини келтириб чиқариши мумкинлиги тўғрисидаги баёнотини рад этди.

Давлат департамент вакили Шон МакКормак ҳар икки ҳолат ўртасида тарихий тафовут борлиги ва Вашингтоннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини Европага жойлаштириш режасида 1962 йилги Кариб инқирозининг такрорланишини кўрмаётганини таъкидлади.

В.Путин Португалияда ўтган ЕИ-Россия саммити якунида АҚШнинг режаси хусусида берган баёнотида кескинлик Кариб инқирози пайтидагидек даражага чиқмаслигини айтганди.

Кариб инқирози СССР ва АҚШни ядровий уруш ёқасига келтириб қўйган тарихий ҳодисадир.
XS
SM
MD
LG