Линклар

logo-print

Туркия ва Ироқ келиша олмади


Туркия ва Ироқ икки давлат чегарасида ҳаракат қилаётган курд исёнчиларига қарши чоралар хусусида келиша олмади. Анқара Ироқ таклифини амалга ошириш кўп вақтни олади, дея уларни инкор этди.

Ироқ мудофаа вазири Абдул Қодир Муҳаммад Яссимнинг айтишича, расмий Бағдод Туркияга икки давлат ўртасидаги чегарани кузатиш бўйича кўпмиллатли кучлар ташкил этиш ва Ироқ Курдистони ҳудудида ҳарбий-техникавий масалаларни мувофиқлаштирадиган қўшма комиссия тузиш таклифларини билдирган.

Ўз навбатида, Туркия Ироқ ҳукуматига Курдистон ишчи партияси лидерлари рўйхатини тақдим этган ва улар топширилишини сўрамоқда.

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШга сафаридан сўнг Ироқ шимолидаги курд исёнчиларига қарши ҳарбий амалиёт борасидаги узил-кесил қарорга келинишини билдирди.

Айни пайтда Туркия шарқидаги Ширнак шаҳрида юзлаб одам курд исёнчиларининг ҳужумкор хатти-ҳаракатларига норозилик билдириб намойишга чиқди.
XS
SM
MD
LG