Линклар

Аргентинада президент сайлови ўтказилди


Якшанба кунги овоз беришда аргентиналиклар Кристина Фернандес де Киршнерни биринчи аёл президент сифатида сайлаши кутилмоқда.

Сайловдан аввал ўтказилган сўровлар Аргентинанинг амалдаги президенти Нестор Киршнернинг рафиқаси Кристина Фернандес овоз беришнинг биринчи босқичидаёқ етарли овоз тўплаб, демократик равишда ҳокимиятга келган биринчи аёл президент бўлишини кўрсатган.

Президентликда кетаётган Н.Киршнернинг аҳоли орасидаги обрўси К.Фернандеснинг сайловолди кампанияси муваффақиятли бўлишига ҳисса қўшди. Нестор Киршнер 90-йилларнинг ўрталарида бўҳронни бошдан кечирган Аргентина иқтисодиётини оёққа турғизган сиёсатчи сифатида танилган.
XS
SM
MD
LG