Линклар

Ливияда Дарфур можароси муҳокама қилинмоқда


Ливияда Суданнинг Дарфур минтақасида тўрт йилдан бери давом этаётган можарони тўхтатишга бағишланган музокаралар бошланди.

Сурт шаҳрида 27 октябрь куни бошланган музокараларда Судан ҳукумати бир томонлама ўт очишни тўхтатишини эълон қилди. Бироқ исёнчи гуруҳлар музокараларни бойкот қилгани боис, Сурт учрашувларида эришилган ҳар қандай келишув шубҳа остига олинмоқда.

Дарфур можароси бошланганидан бери 200 мингга яқин одам ҳалок бўлган ва икки миллион аҳоли ўз жойларини ташлаб кетган.
XS
SM
MD
LG