Линклар

logo-print

“Толибон” 80га яқин жангарисини йўқотди


АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари Ҳилманд вилоятидаги тўқнашувларда толибларнинг 80га яқин жангараси йўқ қилинганини билдирди.

АҚШ ҳарбийларининг маълум қилишича, Мусақаъла тумани яқинидаги олти соат давом этган жангларга жангариларнинг АҚШ ва Афғонистон кучлари патрулига ҳужум қилиши сабаб бўлган. Толиблар ҳужумидан кейин ёрдамга чақирилган авиация жангариларга оғир талафотлар етказган.

Коалиция кучларининг билдиришича, сентябрдан бери Мусақаъла тумани яқинидаги жангларда толибларнинг 200дан ортиқ жангариси йўқ қилинган.
Бу туман бир неча ойдан бери “Толибон” ҳаракати назоратида қолмоқда.
XS
SM
MD
LG