Линклар

Ироқ чегарасида турк қўшинлари фаоллашди


Туркия армияси Ироқ чегарасига яқин ҳудудда курд жангариларига қарши кенг қамровли ҳарбий амалиёт ўтказмоқда.

Туркия ахборот агентликларининг билдиришича, ҳукумат кучлари Курдистон ишчилар партиясининг юзга яқин жангарисини қуршовга олган. Мазкур амалиёт чоғида мина портлаши оқибатида туркиялик бир аскар ҳалок бўлган.

Айни пайтда Ироқ чегарасида Туркиянинг 100 мингга яқин ҳарбийси жойлаштирилган. Бу қўшинлар Ироқ шимолида беркинаётган курд жангариларига қарши ўтказилиши режалаштирилаётган ҳарбий амалиётларда иштирок этиши мумкин.
XS
SM
MD
LG