Линклар

БМТ “Толибон”дан карвонларни таламасликни сўради


БМТ Афғонистондаги “Толибон” жангарилари ва жиноий гуруҳларни мамлакат аҳолисига гуманитар ёрдам етказиб бераётган машиналар карвонига ҳужум қилмасликка чақирди.

БМТнинг Афғонистондаги миссияси раҳбари Том Коенигснинг билдиришича, жорий йил давомида Афғонистонда халқаро ташкилотларнинг 34 ходими жангарилар томонидан ўлдирилган. Шунингдек, жорий йилда жиноий гуруҳлар ва жангарилар аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бераётган машиналарга 55 марта ҳужум қилган.
XS
SM
MD
LG