Линклар

Толиблар элликдан ортиқ жангчисини йўқотди


Афғонистон Мудофаа вазирлиги мамлакат жанубида рўй берган тўқнашувларда “Толибон” ҳаракатининг 50дан ортиқ жангариси йўқ қилинганини билдирди.

Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Ўрузғон вилоятида ўтказилган махсус амалиётда НАТО бошчилигидаги халқаро кучларга Афғонистон қўшинлари ҳам кўмак берган. Мазкур амалиётда 13 жангари ҳибсга олинган.

НАТО қўшинлари матбуот котиби ҳам Ўрузғон вилоятидаги тўқнашувларда ўнлаб жангари ўлдирилганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG