Линклар

logo-print

Миср ядровий иншоотлар барпо этади


Миср ҳукумати мамлакатда бир нечта ядровий иншоот барпо этишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда эълон қилган мамлакат президенти Ҳусний Муборакнинг айтишича, лойиҳа Атом энергияси халқаро агентлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.

Бироқ Ҳусний Муборак нечта иншоот қурилиши ва ундаги хорижий давлатлар иштироки тўғрисидаги маълумотни ошкор қилмади.

1970 йилда ўз ядровий дастурини эълон қилган Миср ҳукумати 1986 йилги Чернобил фожеасидан сўнг бу дастурдан воз кечган эди.
XS
SM
MD
LG