Линклар

logo-print

Элчихоналар ҳужумдан асраб қолинди


Озарбойжонда хорижий давлатлар элчихоналарига уюштирилиши режалаштирилган қўпорувчилик ҳаракатлари фош этилди.

Озарбойжон хавфсизлик хизмати ходими Ориф Бобоев “Озодлик” радиосига Бокуда ўтказилган махсус амалиёт натижасида уюшган жиноий гуруҳнинг бир нечта аъзоси ҳибсга олингани ва бир жиноячи отиб ўлдирилганини маълум қилди.

О.Бобоевнинг билдришича, жиноий гуруҳни қўлга олиш жараёнида жиноятчилардан кўп миқдорда қурол-аслаҳа ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

Ҳозирча қўшимча тафсилотлар ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG