Линклар

logo-print

Худкуш Равалпиндини портлатди


Покистоннинг Равалпинди шаҳрида худкуш томонидан амалга оширилган ҳужумда беш киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

Хабарларга кўра, портлаш Покистон президенти Парвез Мушаррафнинг ҳарбий қароргоҳига яқин жойда содир этилган. Президентнинг ўзига ҳеч қандай зарар етмаган.

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ бу портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ, бироқ Покистонда амалга оширилаётган қўпорувчилик ҳаракатларида кўпинча исломий радикал гуруҳлар жангарилари айбланади.
XS
SM
MD
LG