Линклар

logo-print

Хорижлик қўриқчилар дахлсизлиги бекор бўлади


Ироқ ҳукумати мамлакатдаги хорижий хавфсизлик компаниялари ходимларининг дахлсизлигини бекор қилувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Ҳукумат расмийсининг билдиришича, бундан буён Ироқда фаолият юритаётган хорижий компаниялар ходимлари мамлакат қонунларига бўйсуниши ва қурол олиб юришга махсус рухсатномаси бўлиши шарт.

Мазкур қонун кучга кириши учун у парламент томонидан маъқулланиши керак.

Бу қонун қабул қилинишига сентябрь ойида Бағдодда рўй берган отишма сабаб бўлди. Ўшанда АҚШнинг “Блэкуотер” хусусий компанияси ходимлари иштирокида рўй берган отишмада тинч аҳоли вакилларидан 17 киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG