Линклар

logo-print

Жангарилар хавфсизлик хизмати раҳбарини ўлдирди


Афғонистон шарқида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши натижасида миллий хавфсизлик хизматининг маҳаллий раҳбари ҳалок бўлди. Шунингдек, Лағмон вилоятида рўй берган бу портлашда хавфсизлик хизматининг яна уч ходими ўлдирилди.

Қандаҳор вилоятида жангарилар билан рўй берган тўқнашувда эса халқаро кучларнинг бир аскари қурбон бўлди, бир ҳарбий ва маҳаллий полиция ходими жароҳатланди.

Шунингдек, мамлакат ғарбида ҳам “Толибон” жангарилари ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар рўй берди. Афғонистон расмийлари бу тўқнашувларда тинч аҳоли вакилларидан етти киши ва бир ҳарбий ҳалок бўлганини эълон қилди.

Айни пайтда “Толибон” ҳаракати Фараҳ вилоятининг Гулистон тумани назоратини қўлга киритганини эълон қилди. Бироқ вилоят расмийлари жангарилар иддаосини рад этиб, бу ҳудудга қўшимча кучлар юборилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG