Линклар

Анжуман наркотикларга қарши курашга бағишланади


Афғонистонда наркотик моддаларига қарши кураш масаласига бағишланган икки кунлик анжуман иш бошлади. Унда 55 давлатдан ҳукумат вакиллари ва ноҳукумат ташкилотлар ходимлари иштирок этмоқда.

Жорий йилнинг август ойида БМТ Афғонистонда кўкнори ҳосили рекорд даражага етгани ҳақидаги ҳисоботини эълон қилганди. Унда айтилишича, жаҳон бозорига чиқарилаётган наркотик модданинг 95 фоизи Афғонистонда етиштирилмоқда.
XS
SM
MD
LG