Линклар

logo-print

Ироқ назорат пунктлари сонини кўпайтиради


Ироқ хавфсизлик кучлари Курдистон ишчилар партияси жангарилари ҳаракатларини чеклаш мақсадида мамлакат шимолидаги назорат пунктлари сонини кўпайтирди.

Бу ҳақда Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳошиёр Зебарий маълум қилди.

Айни пайтда Туркия ҳукумати Ироқ шимолидаги курд жангариларига қарши ҳарбий амалиёт ўтказиш мақсадида Ироқ чегарасига яқин ҳудудда қўшинлар сонини кўпайтирмоқда.

Расмий Вашингтон ва Бағдод Туркиянинг бундай ҳаракатлари минтақадаги вазиятни издан чиқариши мумкинлигидан ташвиш билдириб келяпти.
XS
SM
MD
LG