Линклар

Кристофер Ҳилл Пекинда Шимолий Корея расмийлари билан учрашди


АҚШнинг ядровий масалалар бўйича музокарачиси Пхенян расмийлари билан КХДРда қуролсизланиш борасида қабул қилган келишувга мувофиқ амалга оширилаётган ишларни муҳокама этганини билдирди. Шунингдек, Кристофер Ҳилл АҚШнинг бир гуруҳ кузатувчилари жорий ҳафтада Шимолий Кореяга сафар қилишини маълум қилди.

Шимолий Корея ҳукумати халқаро кўмак эвазига ўз ядровий дастуридан воз кечишга ҳамда Йонбондаги ягона ядровий реакторни ёпишга ваъда берган.
XS
SM
MD
LG