Линклар

logo-print

Покистон шимоли-ғарбида 70га яқин жангари йўқ қилинди


Покистон қўшинлари қўмондонлигининг билдиришича, хавфсизлик кучларига артиллерия ва ҳаво қўшинлари кўмак берган.

Ўтган ҳафтада Покистон ҳукумати жангарилардан келаётган таҳдидларни бартараф этиш мақсадида мамлакатнинг Свот водийсига 2500 ҳарбийни сафарбар қилган эди.

Жорий ҳафтада эса ўнлаб жангари ўлдирилгандан сўнг томонлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олганди. Бироқ сулҳ чоршанбагача давом этди, холос.
XS
SM
MD
LG